Тошкентдаги интернет клублардан бирида йигитлар ўртасида жанжал келиб чиқди
Ҳодиса оқибатида 17 ёшли мактаб ўқувчиси вафот этган.

Ижтимоий тармоқда 17 ёшли ўқувчининг вафоти ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий изоҳ берди.
Қайд этилишича, воқеа кеча, 17 апрель куни тахминан соат 18.00 да Сергели туманида жойлашган Интернет клубларнинг бирида содир бўлган. У ерда 18 ёшли йигит билан 17 ёшли мактаб ўқувчиси ўртасида ўзаро жанжал келиб чиққан.
Келишмовчилик оқибатда 18 ёшли йигит вояга етмаган мактаб ўқувчисига тан жароҳати етказган. Етказилган тан жароҳати оқибатида ўсмир касалхонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми (“Қасддан баданга огир шикаст етказиш”) бойича жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи ушланган ва тергов давом этмоқда.








