Япония “катта еттилик”нинг 2023 йилги саммитини қайси шаҳарда ўтказади?
Ҳукумат учта вариантни кўриб чиқаётгани очиқланди.

Япония ҳукумати июнь охирига қадар “катта еттилик” саммити ўтказиладиган жойни эълон қилади. Бу ҳақда мамлакат вазирлар маҳкамаси бош котиби Хирокадзу Мацуно маълум қилди.
Гап 2023 йилда бўлиб ўтиши кутилаётган Япониядаги саммит ҳақида кетмоқда.
“Ҳукумат учрашув ўтказиладиган жойни июнь охирига қадар танламоқчи”, – деган Мацуно.
Kyodo агентлиги маълумотларига кўра, саммит Хиросима, Фукуока ёки Нагоя шаҳарларидан бирида ўтказилиши мумкин.
Аввалроқ Катта еттилик давлатлари Россияга босимни кучайтирмоқчи эканлиги тўғрисида хабар берилганди.







