Андижонда 5 та автомобиль тўқнашуви содир бўлди
Ҳодиса оқибатида ҳайдовчилардан бири шифохонага ётқизилган.

Бугун, 19 апрель куни соат 09.00 атрофида Андижон тумани “Қўшариқ” МФЙ ҳудудида 5 та автомобиль иштирокида йўл транспорт ходисаси рўй берди. Бу ҳақда ЙҲХХ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, автоҳалокатда “Дамас”, “Тико”, “Нексия” ва иккита “Ласетти” русумли автомашиналар ўзаро тўқнашиб кетган.
Ҳодиса оқибатида “Дамас” ҳайдовчиси тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.








