Кўкдала туманига сектор рахбарлари тайинланди
Аввалроқ янги туманга ҳоким тайинланганди.

Аввалроқ Президент қарорига мувофиқ, Қашқадарё вилояти таркибида Кўкдала тумани ташкил этилгани ва унга ҳоким тайинлангани хабар қилинганди.
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг хабар қилишича, янги туман – Кўкдала учун раҳбарлар тайинланган.
Бекбутаев Баҳром туман прокурори лавозимига, Шокиров Шерзод туман ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига, Мухаммадиев Фахриддин туман солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланган.








