Самарқандда одам савдоси билан шуғулланувчи шахс қўлга олинди
У икки кишини 30 минг долларга сотмоқчи бўлган.

Самарқанд шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида маҳаллий фуқароларни ноқонуний равишда хорижга жўнатиш билан шуғулланиб келаётган жиноий гуруҳ аъзоси қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 1967 йилга туғилган шахс ўзининг жиноий шериклари билан бирга 2 нафар фуқарони Исроил давлатига юбормоқчи бўлган. У бу ишни 30 минг доллар эвазига бажаришга келишади ва сўралган пулнинг 13,1 минг АҚШ доллари олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинади.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.








