Тошкентда “BMW” автоҳалокатга учради
Ҳодиса оқибатида йўловчи жароҳатланган.

Бугун, 20 апрель куни соат 07.30 атрофида Мирзо Улуғбек тумани Ниёзбек кўчасида “BMW” русумли автомашина йўл-транспорт ходисасига учради. Бу ҳақда ЙҲХХ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 1994 йилда туғилган фуқаро автомашинада ҳаракатланаётиб, руль бошқарувини йўқотган ва транспорт воситаси ағдарилиб кетган. Шундан сўнг автомобиль йўл четидаги дарахтга бориб ўрилган.
Ҳодиса оқибатида автомобилда бўлган 21 ёшли йўловчи шифохонага мурожаат қилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.








