Тошкентда темирйўлдан ҳарбий техникалар нима учун олиб ўтилганди?
Мудофаа вазирлиги ҳолат бўйича расмий изоҳ берди.

Ижтимоий тармоқда Тошкeнт аэропорти ёнидаги тeмирйўлдан вагон-вагон ҳарбий тeхникалар олиб ўтилгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Мудофаа вазирлиги расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг асосий тадбирлар режасига мувофиқ, ҳар йили таъмирлаш заводлари негизида капитал ва ўрта таъмирдан чиқарилган ҳарбий техникаларни қўшинларда режавий алмаштириш ишлари амалга оширилиб борилади.
Видеода айнан шу жараёнлар, яъни таъминот ва шахсий таркибни ташиш учун мўлжалланган техникаларнинг қўшинларига юборилиши акс этган.








