Уч ой ичида ЯИМ 5,8 фоизга ўсди
2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 162,8 трлн. сўмни ташкил этмоқда.

Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан таққослаганда 5,8% ортган.
2022 йилнинг январь-март ойларида аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМ ҳажми жорий нархларда 4 604,6 минг сўм (420 АҚШ доллари)ни ташкил этиб, 2021 йилнинг мос даври билан таққослаганда 3,7 % га ўсди.







