Гутерриш Москва ва Киевга бормоқчи
У Путин ва Зеленскийдан учрашишни сўраган.

БМТ бош котиби ўзини Москва ва Киевда қабул қилишни сўраб Владимир Путин ва Владимир Зеленскийга мактуб жўнатди. Бу ҳақда БМТ расмий вакили Стефан Дюжаррик маълум қилди.
"Кеча Россия ва Украинанинг доимий ваколатхоналарига мактублар топширилди. Унда бош котиб РФ президенти Владимир Путиндан уни Москвада ва Владимир Зеленскийдан Киевда қабул қилишни сўраган", — деган у.
Дюжаррикнинг қўшимча қилишича, Гутерриш Украина инқирозини дарҳол бартараф этишга оид масалаларни муҳокама қилмоқчи.
Аввалроқ БМТ украиналик қочқинлар сонининг ошиб бораётганини маълум қилганди.







