Москвадан Вашингтонга жавоб зарбаси
Марк Сукерберг ва Камала Харрис Россиянинг қора рўйхатида.

“Мета” асосчиси Марк Сукерберг, АҚШ вице-президенти Камала Харрис ва унинг турмуш ўртоғи Дуглас Эмхоф Россиянинг “Стоп-лист” рўйхатига киритилди. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида маълум қилинди.
“Умуман олганда, Россияга кириши чекланган шахслар рўйхатига юқори мартабали раҳбарлар, бизнесменлар, экспертлар ва журналистлардан иборат 29 нафар америкалик киради. Бу Россия фуқароларига нисбатан жорий қилинган санкцияларга Москаванинг жавобидир.
Бундан ташқари, рўйхатга АҚШнинг бир қатор мудофаа ва саноат корхоналари раҳбарлари киритилган.
Яқин келажакда АҚШ расмийларининг душманона ҳаракатларига қарши чора сифатида Россиянинг навбатдаги “Стоп-лист” рўйхати эълон қилинади”, — дейилган расмий хабарда








