Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Косонда фермерлар билан учрашди

Президент дала атрофидаги бўш жойларда мева-сабзавотлар етиштириш зарурлигини таъкидлаган.

Шавкат Мирзиёев Косонда фермерлар билан учрашди

 

Президент Шавкат Мирзиёев Косон туманидаги “Косон” фермер хўжалиги даласида бўлиб, ғалла ва ғўза ривожини кўздан кечирди.


82 гектар майдонга эга хўжалик асосан шу экинларга ихтисослашган. Ўтган йили пахтадан 41, ғалладан 70 центнердан ошириб ҳосил олинган. Даромад ҳам шунга яраша яхши бўлган - ўтган йили 357 миллион сўм даромад топилган.

 

Бунинг эвазига хўжаликка техникалар харид қилинди, сув тежовчи технологиялар ўрнатилди.

 

– Бозор иқтисодиётида ишни ҳаракатлантирувчи куч нима? Манфаат. Фермер хўжаликлари ҳам даромадни кўпайтиришни ўйлаши керак. Даромад бор жойда ривожланиш бўлади. Унумдорликни ошириш учун фойданинг бир қисмини илмга, янги технологияларга сарфлаш керак, — деди Шавкат Мирзиёев.

 

Фермер хўжалигида пахта ва ғалла далалари атрофига ток, тут ва ошқовоқ экилган. Президент бу тажрибани кенгайтириб, барча кластер ва фермер хўжаликлари даласидаги атрофидаги бўш жойларда мева-сабзавотлар етиштириш зарурлигини таъкидлади.

 

Қашқадарёда қишлоқ хўжалигида энг катта муаммолардан бири – сув камлиги. Шу боис ёмғирлатиб ва томчилатиб суғориш технологияларини жорий этиш давлат томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

 

“Косон” фермер хўжалигида ҳам ёмғирлатиб суғориш ташкил этилган 23 гектар ғалла баравж ўсмоқда. Бу йил яна 23 гектар ғалла майдонида ёмғирлатиб ҳамда 30 гектар пахта майдонида томчилатиб суғориш технологияси жорий қилинади. Натижада 46 минг метр куб cув, 11 тонна минерал ўғит иқтисод қилинади.

 

Шу ерда сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш тизимини такомиллаштиришга оид лойиҳалар муҳокама қилинди. Давлат раҳбари кластерларга қарашли ерларга сув етказиб бериш бўйича улар билан давлат-хусусий шерикликни йўлга қўйиш мақсадга мувофиқлигини таъкидлади.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Шавкат Мирзиёев Косонда фермерлар билан учрашди | Zamon.uz