Ўзбекистон

ШҲТ давлатлари наркоагрессия ва терроризмнинг асосий нишони бўлиб қолмоқда

20 апрель куни Тошкентда ШҲТ давлатларининг гиёҳванд моддаларга қарши курашиш бўйича ваколатли органлар раҳбарларининг 12-учрашуви бўлиб ўтди.

ШҲТ давлатлари наркоагрессия ва терроризмнинг асосий нишони бўлиб қолмоқда

 

Марказий Осиёда барқарорликни таъминлашда гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши кураш катта аҳамиятга эга. Бу борада минтақа давлатларининг ҳамкорлигини кучайтириш ва доимий алоқаларни ўрнатишни даврнинг ўзи тақозо этмоқда. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти шу алоқалар учун муҳим платформа вазифасини ўтайди.

 

2004 йил 17 июнь куни Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорларининг ноқонуний айланишига қарши курашиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги Битим имзоланганди. Айнан шу шартнома доирасида ШҲТ наркотик моддаларни назорат қилиш соҳасида ҳамкорликни амалга оширмоқда.

 

20 апрель куни ташкилот иштирокчи-давлатларининг гиёҳванд моддаларга қарши курашиш бўйича ваколатли органлар раҳбарларининг 12-учрашуви бўлиб ўтди.   

 

Тадбирда сўзга чиққанлар бугунги кунда наркотаҳдид бир неча бор кучайганини таъкидлади. Хусусан, ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (МАТ) директори Руслан Мирзаевнинг сўзларига кўра, халқаро терроризмнинг асосий даромад манбаларидан бири наркотиклар савдоси бўлиб қолмоқда.

 

Мирзаев Афғонистоннинг ҳамон гиёҳванд моддалар етиштиришнинг асосий маркази бўлиб қолаётганига эътибор қаратди.

 

“ШҲТ давлатлари наркоагрессия ва терроризмнинг асосий нишони бўлиб қолмоқда... Уларнинг ҳар иккиси ҳам бир плацдармдан таҳдид соляпти”, — деди ШҲТ бош котиби ўринбосари.

 

Шунингдек, у “Толибон”нинг гиёҳванд моддалар етиштиришга қарши баёнотларини “эҳтиёткор оптимизм” уйғотаётганини қайд этди.

 

Учрашув иштирокчиларидан бири, Покистон наркотик моддаларни назорат қилиш вазирлиги вакили Муҳаммад Рашид Минхас  Zamon.uz сайти билан суҳбатда наркобизнесга қарши кураш ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

 

“Наркотиклар бутун дунё муаммоси. Шу жумладан, Покистон ҳам бу иллатдан азият чекади. Бизнинг давлатимиз ҳудудидан асосан транзит коридори сифатида фойдаланишади. Биз гиёҳванд моддаларга қарши кураш учун турли платформаларда иштирок этамиз.  Афғонистоннинг янги ҳукумати баёнотлари амалга оширилишига умид билдираман. Бу хавфга қарши курашга қарши биргаликда курашишимиз зарур. Гиёҳванд моддалар саломатликка, айниқса, ёш авлодга катта таҳдид”, — деди у.

 

Учрашув якунида қўшма протокол имзоланди. Шунингдек, навбатдаги йиғилиш 2023 йилда Ҳиндистонда бўлиб ўтиши белгиланди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

ШҲТ давлатлари наркоагрессия ва терроризмнинг асосий нишони бўлиб қолмоқда | Zamon.uz