Тошкентнинг 4 та кўчаси вақтинча ёпилмоқда
Шаҳар ҳокимлиги чеклов сабабини маълум қилди.

Хабар қилинишича, 23-24 апрель кунлари “Халқлар дўстлиги” майдони атрофидаги кўчаларда спортчилар ва ҳаваскорлар орасида “Дуатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати–2022” бўлиб ўтади. Шу муносабат билан пойтахтнинг қуйидаги кўчалари мусобақа кунларида соат 06:00 дан 14:30 га қадар ёпилади:
— Фурқат кўчасининг Ислом Каримов шоҳ кўчаси ва Сеул кўчаси оралиғидаги қисми;
— Ислом Каримов шоҳ кўчасининг Фурқат ва Бунёдкор шоҳ кўчаси оралиғидаги қисми;
— Бунёдкор шоҳ кўчасининг Ислом Каримов шоҳ кўчаси ва Сеул кўчалари оралиғидаги қисми;
— Сеул кўчасининг Бунёдкор шоҳ кўчаси ва Фурқат кўчалари оралиғидаги қисми;
“Ноқулайликлар учун узр сўраб, ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишни илтимос қиламиз”, — дейилади расмий хабарда.








