Жаҳон

Европа хавф остида — Боррель

ЕИ бош дипломати Украина низоси энг жиддий инқироз эканини қайд этган.

Европа хавф остида — Боррель

 

ЕИ ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий комиссари Жозеп Боррелнинг фикрича, Украина можароси Иккинчи Жаҳон урушидан сўнг юз берган энг жиддий инқироз бўлиб қолмоқда.

 

"Бугун ҳеч кимда шубҳа йўқ: Европа хавф остида", — деган у Мадриддаги конференцияда.

 

Конференциядан сўнг журналистлар билан брифингда Боррель Россияни яққол таҳдид деб атаган.

 

"Биз Украинага имкониятимиз етганича ёрдам беряпмиз. Низонинг дипломатик йўл билан ҳал қилиш тарафдоримиз. Ўт очишни тўхтатишга ҳаракат қилишимиз керак. Аммо Путин бунга тайёр эмас экан, Украина ўзини ҳимоя қилиши учун ёрдам беришда давом этишимиз зарур", — деб қўшимча қилган дипломат.

 

Аввалроқ Россия "Сармат" қитъалараро баллистик ракетаси синовини ўтказгани тўғрисида хабар берилганди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Европа хавф остида — Боррель | Zamon.uz