Оҳангаронда ишга киритиш учун пора талаб қилган шахслар ушланди
Улар 1,5 минг доллар пора билан қўлга тушган.

Оҳангаронда фуқарони 3 минг АҚШ доллари эвазига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Департаментнинг Оҳангарон туман бўлими ва ДХХ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Аниқланишича, 2 нафар шахс ўзаро тил бириктириб, бир нафар фуқарони танишлари орқали “Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинати”га ишга киритиб қўйишни ваъда қилган ва бунинг эвазига ундан 3 минг АҚШ доллари талаб қилишган. Тезкор тадбирда улар келишилган пулнинг 1,5 минг АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушишган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.








