Самарқандда қарийб 5 минг дона психотроп дори аниқланди
Уни сотаётган шахслар ҳозирда тергов қилинмоқда.

Вилоят ИИБнинг хабар қилишича, 22 апрель куни ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда Самарқанд шаҳрининг “Термиз” кўчасида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида Тошкент вилояти Чирчиқ туманида яшовчи 2 нафар фуқаро 4892 дона кучли таъсир этувчи “Репаген” дори воситасини 8 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Тошкентда психотроп дори воситаларини ноқонуний сотаётган дорихона аниқлангани хабар қилинганди.








