Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёевнинг Қашқадарёга сафари якунланди

Президент ташриф сўнггида Қарши шаҳридаги “UzShoes” қўшма корхонасига борди.

Шавкат Мирзиёевнинг Қашқадарёга сафари якунланди

 

Бугун, 22 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳридаги кичик саноат зонасида жойлашган “UzShoes” қўшма корхонаси фаолияти билан танишди.

 

Қашқадарёда чарм хомашёси кўп. Давлат раҳбари вилоятга аввалги ташрифи чоғида бу имкониятдан фойдаланиб, чарм маҳсулотларини қайта ишлашни йўлга қўйиш бўйича кўрсатма берган эди. Шундан сўнг ҳудудда 4 та лойиҳа ишга туширилди.

 

Хусусан, “UzShoes” корхонаси беларуслик ишбилармонлар билан ҳамкорликда 6 миллион доллар эвазига ташкил этилди. Корхонага Германия, Италия ва Австриядан ускуна ва жиҳозлар келтириб ўрнатилди. 350 та иш ўрни яратилди.

 

Корхона йилига 500 минг жуфт пойабзал ишлаб чиқариш қувватига эга. Бугунги кунда эркаклар, аёллар ва болалар учун 10 турдаги чарм пойабзаллар тайёрланмоқда. Сифатли ва чиройли бу маҳсулотлар импорт ўрнини бемалол босади.

 

Шу билан бирга, Қаршида тикилган пойабзаллар Европа мамлакатларидаги 100 дан ортиқ савдо дўконларида сотилмоқда. Шунингдек, қўшни давлатлар ва Ҳиндистон билан келишувларга эришилган.

 

Давлат раҳбари пойабзалларни тайёрлаш жараёнини кўздан кечирди, шу ерда ишлаётган хотин-қизлар билан суҳбатлашди.

 

Шунингдек, Президент Қарши шаҳрида спорт таълими бўйича тақдимот билан танишди. Спортни ривожлантириш вазири ёшлар ўртасида оммавий спортни ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича 1 апрель куни ўтказилган йиғилишдаги вазифалар ижроси тўғрисида ҳисобот берди. Мутасаддиларга чет эллик мутахассисларни жалб этиб, селекция ишлари ва ўқув дастурини тўғри шакллантириш бўйича кўрсатмалар берди.

 

Шу билан Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Шавкат Мирзиёевнинг Қашқадарёга сафари якунланди | Zamon.uz