Наманганда маст ҳайдовчи автоҳалокатга учради
Ҳолат бўйича вилоят ИИБ маълумот берди.

Бугун, 23 апрель куни соат 20:30 атрофида Наманган шаҳрининг Ислом Каримов кўчасида иккита автомобил иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, “Тўрақўрғон-Наманган” йўналишида ҳаракатланаётган “Лаcетти” ҳайдовчиси спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда автомашина бошқарган. У ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган “Матиз” русумли автомашинанинг орқа чап томонига бориб урилган.
Оқибатда автомашиналар техник шикастланган. Ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган.








