Самарқанд-Тошкент-Самарқанд йўналишида қўшимча «Афросиёб» поездлари қатнови йўлга қўйилади
Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» AЖ маълум қилди.

Рамазон ҳайити байрами арафасида йўловчиларга кўпроқ қулайлик яратиш ҳамда транспорт хизматлари кўрсатиш кўламини ошириш мақсадида 2022 йил 3, 4, 5 май кунлари Самарқанд-Тошкент-Самарқанд йўналишида 767/768-сонли «Афросиёб» поездларининг қўшимча қатнови йўлга қўйилади.
Аввалроқ Рамазон ҳайити муносабати билан Тошкент — Андижон — Тошкент йўналишида қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилган эди.
Ушбу ташкил қилинган янги поезд қатновлари ҳақида қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан олиш мумкин.







