Ўзбекистон

Самарқандда Tуркология илмий-тадқиқот институти очилди

Шунингдек, CамДУ таркибида халқаро тил ўргатиш маркази фаолият бошлади.

Самарқандда Tуркология илмий-тадқиқот институти очилди


Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида Ўзбекистондаги илк Туркология илмий-тадқиқот институти ҳамда халқаро стандартлар даражасида хорижий тил ўргатиладиган тил маркази фаолият бошлади.

 

Мазкур институт Ўзбекистон ва Туркия Республикалари ўртасида имзоланган “Абадий дўстлик ҳақида”ги ҳамда таълим ва маданият соҳаларидаги ҳамкорлик шартномалари, хусусан, Самарқанд давлат университетининг Истанбул, Анқара, Мармара сингари йигирмага яқин университетлар билан тузган академик ва илмий-тадқиқотлар бўйича алоқалари маҳсули сифатида ташкил этилди.

 

Унинг моддий-техник базаси Туркия Республикасининг ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКA) томонидан молиялаштирилди. 

 

Институт фаолиятини тизимли йўлга қўйиш, унинг маънавий-маданий фондини бойитиш учун Туркиядан 8 мингдан зиёд китоб олиб келинади. 


Инглиз, немис, венгер тилларидаги бу илмий ва ўқув адабиётлар қаторига Самарқанд давлат университети таянч кутубхонаси фондларидаги 1000 дан зиёд ўзбек ва рус тилларидаги адабиётлар қўшилади.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Самарқандда Tуркология илмий-тадқиқот институти очилди | Zamon.uz