Ўзбекистон

Тошкентда ОИТСга чалинган шифокор стоматологик хизмат кўрсатиб келаётгани аниқланди

У бу касалликни Инстаграм орқали танишган қизидан юқтириб олган.

Тошкентда ОИТСга чалинган шифокор стоматологик хизмат кўрсатиб келаётгани аниқланди

 

Тошкентда 29 ёшли йигит Инстаграм ижтимоий тармоғи орқали танишган қиздан касаллик юқтириб олди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ маълумот берди.

 

“Икки марта кўришганман. Шу билан қайтиб учрашмадик. 2 ойлардан кейин текширтирганимда, шунақа касаллик (ОИТС – таҳр.) келиб чиқди”, — дейди йигит.


2021 йилнинг декабрь ойида Тошкент шаҳар ОИТСга қарши курашиш маркази ходимлари томонидан йигит назоратга олиниб, шу куни шифокор томонидан унга ОИТС касаллиги ва уни юқтириш йўллари ҳақида тушунтириш берилган.


Агарда у била туриб, бошқаларга ушбу касалликни юқтириш ёки юқтириш хавфи остида қолдирган тақдирда, жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида расман огоҳлантирилган.


Ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро ўзида ОИВ ва ОИТС инфекцияси билан касалланганлигини била туриб, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруқлари ва талабларини бузган ҳолда тақиқланган касбий фаолият (стомотолог сифатида) билан шуғулланиб келаётгани аниқланган. 


“Энг ёмони – ҳеч кимга айта олмаслигинингиз. Уйланаман, деб энди юргандим. Мана бу нарса бўлганидан кейин одам ёмон тушкунликка тушиб қоларкан. Бир ойлаб ухламадим. Уйқу ҳам, ҳаловат ҳам бўлмади”, — деган йигит.


Ҳозирда макур ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 113-моддаси (“Таносил ёки ОИВ касаллиги, ОИТС касаллигини тарқатиш”) бўйича иш очилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ушу моддага кўра, йигит 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

 

custom img

Тошкентда маст йўловчи автобус ҳайдовчисини калтаклади

У автобус ойнасини синдириб, транспортга ҳам зарар етказган.

custom img

Тошкентдаги қурилиш майдонида ер ўпирилиб тушди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳодиса юзасидан расмий муносабат билдириб, махсус комиссия тузилганини маълум қилди.

custom img

Россияда давлат байроғини таҳқирлашда гумонланган ўзбекистонлик аёл ватанга қайтарилади

Миграция агентлиги Россиянинг Нижний Новгород вилоятидаги ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

custom img

Тошкентда  “квартиралар банки” ташкил этилади

Реновация ҳудудидаги мулкдорларга компенсация сифатида ёки вақтинча яшаш учун уй-жойлар тақдим этилади.

custom img

Қамчиқ довонида Isuzu ва Epica тўлиқ ёниб кетди

Epica ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четида тўхтаб турган юк машинасига урилган.

custom img

Тошкентда 1 август — Озарбайжон Алифбоси ва Озарбайжон Тили куни нишонланди

Тадбир давомида Озарбайжон алифбосининг тарихий тараққиёт йўли, тилнинг халқ миллий ўзлиги ва маънавий асраб-авайлашдаги беқиёс ўрни ҳақида батафсил маълумот берилди.

custom img

Қашқадарёдаги Тахтақорача довонида ёнғин юз берди

Ҳодиса оқибатида 1,3 гектар майдондаги қуруқ ўтлар ёниб кетган, дарахт ва буталарга зарар етмаган.

custom img

Япониядa ноқонуний яшаган икки нафар Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди

Расмийлар хорижликларни виза муддатига қатъий риоя қилишга чақириб, ноқонуний яшаш ва ишлаш жиддий ҳуқуқий оқибатларга олиб келиши ҳақида огоҳлантирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"