Жиззахда “Некcия” ҳайдовчиси автоҳалокатга учраб вафот этди
“Некcия”га тўқнашган “Лаcетти” эгаси машина ичида қисилиб қолган.

Кеча, 23 апрель куни соат 13:40 атрофида Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида иккита автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бу ҳақда вилоят ФВБ хабар берди.
Қайд этилишича, “Гагарин-Жиззах” йўналишида ҳаракатланаётган “Нексия” автомобили қарама-қарши йўналишдаги “Лаcетти” билан тўқнашиб кетган.
Воқеа жойига қутқарувчилар бўлинмаси етиб бориб, “Лаcетти” салонида қисилиб қолган ҳайдовчини махсус ускуналар ёрдамида чиқариб олишган.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида “Нексия” ҳайдовчиси оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган. Яна уч нафар фуқаро Мирзачўл тумани тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.








