Магистратурага киришда мутахассислик фанларидан топшириладиган имтиҳонлар бекор қилиниши мумкин
Бу ҳақда вазир Абдуқодир Тошқулов маълум қилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Қарши давлат университетининг иқтидорли талаба-ёшлари билан очиқ мулоқот ўтказди. Бу ҳақда УзА ахборот агентлиги хабар берди.
Учрашувда Абдуқодир Тошқулов тизимда ўз ечимини кутаётган муаммоларга тўхталиб, олий таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар хусусида батафсил сўз юритган.
Хусусан, вазир жорий йилда магистратурага ўқишга киришда мутахассислик фанларидан имтиҳон топшириш тартиби бекор қилиши мумкинлигин айтган.
“Жорий йилда магистратурага ўқишга кириш учун мутахассислик фанларидан имтиҳонларни бекор қилиш тартибини кўриб чиқяпмиз. Ўзи шундай ҳам талаба 8 семестр давомида мутахассислик фанларидан керакли кўникма ва билимни эгаллайди”, — деган Абуқодир Тошқулов.
Мулоқотда, шунингдек, санъатшунослик таълим йўналишида таҳсил олаётган талабалар учун ҳам алоҳида давлат стипендияларини ташкил қилиш бўйича таклифлар ўртага ташланган.








