Наманганда бедарак йўқолган 15 ёшли бола топилди
У салкам бир ой аввал уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.

Бедарак йўқолган бола оилаcига қайтарилди, дея хабар бермоқда Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, Наманган шаҳрида яшовчи 15 ёшли бола жорий йилнинг 28 март куни соат 08.00 атрофида уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган. Вилоят ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида бедарак йўқолган бола 21 апрель куни Наманган шаҳридаги “Чорсу деҳқон бозори” ҳудудидан топилган. Ҳозирда у шаҳар прокуратурасига топширилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятида 17 ёшли қиз оиласидаги ўзаро келишмовчилик сабаб уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмагани хабар қилинганди.
Жавоҳирбек ТУРСУНОВ








