Ўзбекистонлик отахон Маккага пиёда йўл олди
Ҳозирда у Қозоғистоннинг Мангистау вилоятига етиб борган.

Ўзбекистонлик 64 ёшли отахон Маккага пиёда йўл олди. Зиёратчи ўзига велосипеддан арава ясаб, унга озиқ-овқат ва кийим-кечак жойлаган. Тунни очиқ осмон остида ухлаб ўтказмоқда.
Отахон бир кунда тахминан 25–30 километр йўл босмоқда. Ҳозирда у Қозоғистоннинг Мангистау вилоятига етган. 10 кундан сўнг Ақтау шаҳрига боради ва у ердан паромда йўлни давом эттиради.
Эслатиб ўтамиз, бу отахон учун иккинчи ҳаж сафари ҳисобланади. Зиёратчи 2015 йилда ҳам Маккага пиёда бориб келган.








