Жаҳон

Пекинда карантин кучайтирилди

Сўнгги суткада Хитойда 21 мингдан ортиқ касалланиш ҳолати аниқланган.

Пекинда карантин кучайтирилди

 

COVID-19 ҳолатлари сони ортиб бораётгани сабабли Пекин эпидемияга қарши чораларни кучайтирмоқда. Чаоян туманидаги саккизта микрорайон шанба кунидан бери коронавирус учун синовдан ўтказилди.

 

“Эпидемиологик текширувнинг дастлабки натижалари шуни кўрсатадики, касалликнинг ҳозирги тўлқини тахминан бир ҳафта давомида яширин равишда тарқалмоқда”, - деди Пекин Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази директори ўринбосари.

 

Шаҳар расмийлари аҳолини ўта зарурат бўлмаса, Пекинни тарк этмасликка, одамлар гавжум жойларга бормасликка, шунингдек, COVID-19 юқтириш хавфи ўртача ёки юқори бўлган ҳудудларга саёҳат қилмасликка чақирмоқда.


Расмий маълумотларга кўра, жорий йилнинг 1 мартидан буён Хитойнинг материк қисмида жами 600 мингга яқин коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилган.

 

Континентал Хитойда эпидемик вазият оғирлигича қолмоқда. Ўтган сутка давомида мамлакатда 21 796 та ҳолат, шундан 21 058 таси Шанхайда қайд этилган.

 

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.