Қаршининг “Насаф” жамоаси Қатарни 3:1 ҳисобида мағлуб этди
Шу билан жамоа ўз очколарини саккизтага етказиб олган.

Осиё Чемпионлар лигасининг 5-тур доирасида Қаршининг “Насаф” жамоаси Қатарнинг “Ал-Садд” жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, биринчи бўлимда икки жамоа ҳам дарвозалар олдида хавфли вазиятлар яратган, лекин ҳисоб очилмаган. Ўйиннинг 63-дақиқасида рақиб футболчисининг хатосидан фойдаланган Акмал Мозгоёв дастлабки голни амалга оширган. 71-дақиқага келиб, Ҳусайн Норчаев ҳам рақиб дарвози томон иккинчи топни киритган. Шундан сўнг Мозгоёв дубл натижа кўрсатиб, Ойбек Бозоров томонидан узатилган тўп билан 3-голни қайд этган.
Ўйинга қўшиб берилган қўшимча дақиқаларда “Ал Садд” жамоаси битта гол уришга муваффақ бўлган.
Шу тариқа Рўзиқул Бердиев шогирдлари 5-турда 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, ўз очколарини 8 тага етказиб олган ва гуруҳда 2-ўринни эгаллаган.








