Самарқандлик фермер 6 гектар ерни 170 минг долларга сотмоқчи бўлди
Ҳозирда у ДXX томонидан қўлга олиниб, тергов қилинмоқда.

Самарқандда 6 гектар ер майдонини 170 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган фермер хўжалиги рахбари ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилшича, хўжалик раҳбари март ойи ўрталарида деҳқончилик ва чорвачилик фаолияти билан шуғулланиш учун ер олмоқчи бўлиб юрган фуқаро билан танишиб қолади. У Пастдарғом тумани “Найман” маҳалласидаги ўз фермер хўжалигига тегишли 6 гектар ер майдонини 170 минг АҚШ доллари эвазига сотишни ҳамда ҳокимликдаги танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилади.
Шундан сўнг, 23 апрель куни ўтказилган тезкор тадбир давомида фермер фуқародан 20 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.








