Жаҳон

Шавкат Мирзиёев Рамзан Қодировга совға юборди

Чеченистон раҳбарига олтин ва кумушдан ясалган расм совға қилинган.

Шавкат Мирзиёев Рамзан Қодировга совға юборди

 

Рамазон Хайити арафасида Ўзбекистон делегацияси Чеченистонга ташриф буюрди. Қодировга Мирзиёев томонидан табрик йўлланди ва унга “Пои-Калон” ансамбли расми совға қилинди. Бу ҳақда “Спутник” хабар берди.

 

“Пои-Калон” — Бухородаги меъморий ансамбль. Унинг таркибига Рамзан Қодировнинг отаси Ахмат Қодиров таҳсил олган Мир Араб мадрасаси киради.

 

“Отам Бухорода ўқиб юрган даврларини фақат яхши сўзлар билан эслар, самимий ва хотиржам аҳоли ҳақида гапирар эди”, — деб ёзган Қодиров ўзининг Телеграм саҳифасида.

 

Чеченистон Республикаси раҳбари Ўзбекистон президентига “Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги самарали ҳамкорликнинг ривожланишига қўшган ҳиссаси учун” миннатдорчилик билдирган.

 

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Шавкат Мирзиёев Рамзан Қодировга совға юборди | Zamon.uz