Сирдарёдаги фоторадарлар хавфсизлик камарини тақмаганлик учун жарима ёзишни бошлайди
Бу бўйича вилоят ИИБ ЙҲХБ огоҳлантириш билан чиқди.

Сирдарё вилояти ҳудудидаги барча стационар радарлар эндиликда “Йўл ҳаракати қоидаларининг” 9-,12-бандлари бўйича қоидабузарликларни аниқлашни бошлайди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар қилди.
“Йўл ҳаракати қоидаларининг” 9-банди хавфсизлик камарини тақмасдан ҳаракатланиш бўйича қоидабузарликни назарда тутади. 12-банд эса транспорт воситасини бошқариш пайтида телефондан фойдаланишга оид ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.








