Сирдарёнинг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги огоҳлантириш билан чиқди.

Сирдарё шаҳрига йўналтирилган юқори босимли Д-219 мм газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан Сирдарё туманининг “Баҳор”, “Ёшлик”, “Улуғбек”, “Зиёкор” ва “Пахтакор” маҳаллаларида 25 апрель куни соат 8:00 дан 17:00 га қадар табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилaди.
“Ҳудудгаз Сирдарё” газ таъминоти филиали ноқулайликлар учун аҳолимиз ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди”, — дейилади расмий хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд туманида 13 нафар аёл хонадонларида газ йўқлигидан норозилик билдириб, кўчаларни тўсиб қўйгани хабар қилинганди.








