“Тиббиёт, халқ таълими...миллиард-миллиард ўғирлаяпти” – Президент
Давлат раҳбари порахўрлик авж олган соҳаларни танқид қилди.

Шавкат Мирзиёев 19 апрель куни бўлиб ўтган видеоселекторда ҳудудларда порахўрлик кўпайиб кетгани сабаб ҳудуд раҳбаларини қатъий огоҳлантирди.
“Уч ой бўлмасдан пора оладиган ҳоким ёрдамчисини ким қўйган. Одамларни сарсон-саргардон қилиб, уларнинг қадрини тушунмаган раҳбарларга орамизда жой йўқ.
Пулларни тарқатяпмиз, жойига етиб бормаяпти. Топшириқ бердим. Мана, таҳлил қилибди. Кўрдик, қайси соҳаларда коррупсия кучли эканини – тиббиёт, халқ таълими берган миллиард-миллард пулларимизни ўғирлаяпти. Ўша “раённинг” раҳбарлари борми ёки йўқми, деган савол мени қийнайди”, — деган Шавкат Мирзиёев.








