Тошкентда фуқаро ИИБ ходими билан жанжаллашди
Ҳолат бўйича шаҳар ИИББ маълумот берди.

Ижтимоий тармоқда ИИБ ходими ва фуқаро ўртасидаги можаро акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий изоҳ берди.
Қайд этилишича, воқеа кеча, 23 апрель куни соат 21.00 атрофида Бектемир туманида юз берган. Тошкент шаҳар ИИББ ЖТСБ сафдор ходими ва фуқаро ўзаро гап талашиб, оғзаки тортишишган.
Ҳозирда Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти томонидан хизмат текшируви тайинланган.








