Жаҳон

Европа фаровонлиги Россия ресурсларига боғлиқ – Герхарлд Шрёдер

Германия собиқ канцлери урушдан сўнг бутун ЕИ Москва билан алоқаларини тиклашга мажбур бўлишини таъкидлади.

Европа фаровонлиги Россия ресурсларига боғлиқ – Герхарлд Шрёдер

 

Россияни сиёсий ва иқтисодий жиҳатдаг яккалаб қўйишнинг имкони йўқ, ЕИ фаровонлиги доимо рус хомашёсига боғлиқ бўлади. Бу ҳақда Германия собиқ канцлери Герхард Шрёдер маълум қилди. 

 

“Узоқ истиқболда сиз Россия каби давлатни яккалаб қўя олмайсиз. Германия саноати рус хомашёсига муҳтож”, – деган у “The New York Times” газетасига берган интервьюсида. 

 

Шрёдернинг қўшимча қилишича, ресурсларга қарамлик фақатгина энергетика манбаларига тааллуқли эмас. 


“Бу фақат нефть ёки газ эмас, балки камёб элементлар ҳамдир. Бу хомашё ўрнини шунчаки тўлдириб бўлмайди”, – деб қайд этган собиқ канцлер. 


Сиёсатчининг сўзларига кўра, Украина можаросидан сўнг бутун Европа Москва билан алоқаларини тиклайди. 


Аввалроқ Россия Украинадаги “махсус операция”сининг иккинчи босқичидан кўзланган мақсадини очиқлаганди.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.