Бухородаги кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди
Ҳодиса оқибатида хонадон эгаси уй ичида қолиб кетган.

Бугун, 25-апрел куни соат 08:53 да Бухоро шаҳрининг “Варахша” МФЙ Алпомиш кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ФВБ хабар берди.
Воқеа жойига 2 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилинган ва ёнғин соат 09:08 да тўлиқ бартараф этилган. Шунингдек, уй ичида қолиб кетаган хонадон эгаси ФВБ ходимлари томонидан қутқариб қолинган.
Ҳодиса оқибатида яшаш уйининг 18 метр/квадрат майдонида томости қурилмалар ва қисман ички жиҳозлар ёниб зарарланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳридаги бир-бирига туташ бўлган уйларда ёнғин содир бўлганди. Бундан ташқари, Наманганда маст фуқаро қўшнисининг уйини ёқиб юборгани хабар қилинган.
Жавоҳирбек ТУРСУНОВ








