Ўзбекистон

“Ўзбекистон — минтақанинг марказий иқтисодиёти” — Денис Мантуров

Бугун Тошкентда яна бир йирик халқаро тадбир ўз ишини бошлади.

“Ўзбекистон — минтақанинг марказий иқтисодиёти” — Денис Мантуров

 

Иккинчи марта ўтказилаётган “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмасида Россия, Беларусь, Франция, Германия, Чехия, Япония, Озарбайжон, Арманистон ва бошқа давлатлар иштирок этмоқда.

 

Ўтган йили Тошкентда илк бор ўтказилган кўргазма якунида 3,2 миллиард долларлик инвестицион келишув имзоланганди. Жорий йили бу каби келишувлар ҳажми кенгайиши кутилмоқда.

 

Жаҳон иқтисодиётидаги кескин бурилишлар тобора янги шароитларга мослашишга мажбур қилмоқда. Очилиш маросимида қайд этилганидек, йилдан-йилга ишлаб чиқариш марказлари, ТЕХНОЛОГИЯЛАР ва инвестициялар Ғарбдан Шарққа, Европадан Осиёга кўчмоқда.

 

Кўргазма очилиш маросимида сўзга чиққан бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов бугунги кунда бутун дунёда савдо ҳамда иқтисодий алоқалар шарт-шароитлари ўзгариб бораётганини қайд этди. Унинг сўзларига кўра, сўнгги икки йилдаги глобал иқтисодиётидаги жараёнларнинг ўзи яқин иқтисодий ҳамкорлар билан бирга мавжуд имкониятлардан фойдаланишга ундамоқда.

 

“Биз бугун Ўзбекистонда саноат салоҳиятини, қўшимча қийматли маҳсулотлар занжирини яратиш, шунингдек, ички ва ташқи бозорда катта талабга эга маҳсулотлари ишлаб чиқариш билангина муваффақиятга эришиш, иқтисодий ўзишга эришиш мумкинлигини яхши англаймиз”, — дея таъкидлади вазир.

 

Кўргазмада Россия делегациясига бошчилик қилаётган РФ саноат ва савдо вазири Денис Мантуров ҳам саноат кооперацияси муҳимлигини айтди. 

 

“Глобал иқтисодиётдаги жараёнлар бизга кооперация, логистика, савдо-иқтисодий алоқаларни қандай ривожлантириш бўйича йўл-йўриқ кўрсатмоқда”, — деди у.

 

Шунингдек, Денис Мантуров Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳиятига алоҳида тўхталди.

 

Россия вазири миллий валюталарда савдо қилиш зарурати ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, бу янада мустақил бўлиш имконини беради. Бу нафақат доллар, балки евронинг ҳам улушини камайтиришни назарда тутади.

 

Саноат кўргазмаси 27 апрелгача давом этади.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

“Ўзбекистон — минтақанинг марказий иқтисодиёти” — Денис Мантуров | Zamon.uz