Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Беларусь Бош вазирини қабул қилди

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича келишувга эришилган.

Шавкат Мирзиёев Беларусь Бош вазирини қабул қилди

 

Бугун, 25 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шу кунларда Тошкент шаҳрида ўтаётган “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро кўргазмасида Беларусь делегациясига бошчилик қилаётган Беларусь Республикаси Бош вазири Роман Головченкони қабул қилди.

 

Учрашувда 2019 йилнинг август ойида Беларусга қилинган олий даражадаги ташрифда эришилган келишув ва битимларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

 

Кейинги йилларда Ўзбекистон-Беларусь кўп қиррали ҳамкорлиги ривожида юқори суръат кузатилаётгани мамнуният билан қайд этилди.

 

Жумладан, ўзаро савдо кўрсаткичлари барқарор ўсиб, жорий йил бошидан буён 57 фоизга ошди. Иқтисодиётнинг устувор тармоқларида икки мамлакат етакчи корхоналарининг кооперацияси кенгайиб бормоқда.

 

Учрашувда товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва мутаносиблигини таъминлаш, жумладан, бунга қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотларини тўғридан-тўғри етказиб бериш, савдо уйлари тармоғини ривожлантириш орқали эришишга алоҳида эътибор қаратилди.

 

Машинасозлик, электротехника, фармацевтика, тўқимачилик ва озиқ-овқат саноатида, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳаларида қўшма лойиҳаларни илгари суриш муҳимлиги қайд этилди.

 

Ҳудудлараро ҳамкорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш, инновацион дастурлар ва маданий-гуманитар алмашинувни биргаликда қўллаб-қувватлаш истиқболлари ҳам муҳокама қилинди.

 

Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги ўзаро манфаатли амалий ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича икки мамлакат ҳукуматлари томонидан “йўл харитаси” қабул қилиниши юзасидан келишувга эришилди.

 

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Шавкат Мирзиёев Беларусь Бош вазирини қабул қилди | Zamon.uz