Тошкентда даладаги қорамоллар “Mercedes”да ўғирлаб кетилди
Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ маълумот берди.

23 апрель куни Тошкент вилояти Пискент туманидаги дала майдонидан қаровсиз қолдирилган 2 бош қорамол ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ўғриликни содир этган 3 нафар шахс 30 дақиқа ичида Нурафшон шаҳри ҳудудида далилий ашё билан қўлга олинган. Улар бозор нархи 15 млн сўм бўлган она-бола сигирни “Mercedes-Benz Sprinter” русумли автомобилга ортиб, ҳодиса жойидан яширинган бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.








