Чироқчида кучли сел келиши кузатилди
Ҳодиса оқибатда аҳоли хонадонлари ва мактаб биноси зарарланган.

24 апрель куни Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидаги “Қуруқсой” маҳалласида кучли сел келиши билан боғлиқ фавқулодда ҳолат кузатилган. Бу ҳақда вилоят ФВВ хабар қилди.
Ҳодиса оқибатида “Говхона” қишлоғи ҳудудидаги 2 та аҳоли яшаш хонадонларига сел сувлари тўпланиб қолган. Шунингдек, 60-сонли мактаб ҳудудини ўраб турган 15 метр масофадаги чегара деворларига зиён етган.
Бундан ташқари, фуқаро томонидан сел йўналиши бўйлаб қуриб олинган молхона ва сомонхона ағдариб, яроқсиз ҳолатга келиб қолган.
Мутахассислар берган маълумотларига кўра, мазкур қишлоқ ичидан ўтувчи сув ариқлари йиллар давомида тозаланмаганлиги ҳамда ички йўллардан ўтувчи ариқ сувларини йўналтиришга мўлжалланган қувурлар қум ва тош аралашмалари билан тўлиб қолганлиги сабабли сел сувларини аҳоли яшаш хонадонларигача кириши кузатилган.
Тошқин оқибатида фуқароларга ҳеч қандай тан жароҳатлари етмаган.








