“Мегафон” компанияси Ўзбекистондаги йўлларни модернизация қилишга ёрдам беради
Бу бўйича ҳужжат “Иннопром” кўргазмасида имзоланди.

Россиянинг “Мегафон”, “Digital Holding” қўшма корхонаси ва Автомобиль йўллари давлат қўмитаси йўл-транспорти соҳасини рақамли трансформация қилиш соҳасида ҳамкорлик меморандумини имзолади.Бу ҳақда “Спутник” хабар берди.
Қайд этилишича, “Мегафон” компанияси вазн ва ўлчамларини назорат қилиш лойиҳаси бўйича интеллектуал тизимини яратишга ёрдам беради
Бундан ташқари, Россия телекоммуникация компанияси автомобиль йўлларини қуриш ва улардан фойдаланишда инновацияларни қўллаш бўйича ўз тажрибаси билан ўртоқлашади.
Шунингдек, Россия ўз автомобиль заводларига Ўзбекистондан бутловчи қисмлар етказиб беришни йўлга қўймоқчи.








