Ўзбекистон

Қашқадарёда фуқаро ЙПХ ходимининг пагони ва боди-камерасини юлиб олди

Чироқчилик бир гуруҳ фуқаролар ЙПХ ходимларига қаршилик кўрсатди.

Қашқадарёда фуқаро ЙПХ ходимининг пагони ва боди-камерасини юлиб олди

 

Ижтимоий тармоқда қашқадарёлик фуқаролар ЙПХ машинасини қуршаб олиб, ходимларни тортиб чиқаришга уринаётгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ расмий муносабат билдирди. 

 

Қайд этилишича, воқеа бугун, 26 апрель куни соат 17.00 атрофида Чироқчи тумани марказидаги деҳқон бозори атрофида юз берган. 


Бозор атрофида туман ИИБ ЙҲХБ инспекторлари жамоат тартибини сақлаш ва автомашиналар тирбандлигини олдини олиш мақсадида патруль махсус автомашинасининг овоз кучайтиргич мосламаси билан хизмат олиб борган. 

 

Шу жараёнда фуқаролар хизмат вазифасини бажараётган ходимларнинг қонуний талабига бўйсунмасдан, уларга фаол қаршилик кўрсатган. Фуқаролардан бири патруль автомашинасининг олд ўриндиғида бўлган ЙПХ катта инспектори Б. Каримовнинг хизмат кийимидаги пагони, боди камераси ва кўкрак нишонини юлиб олган. 


Шундан сўнг қўшимча кучлар чақиртирилиб, жамоат тартиби тикланган.

 

ЙПХ ходимларига фаол қаршилик кўрсатган 4 нафар фуқаронинг шахси аниқланиб, уларга нисбатан Чироқчи туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. 


Гумон қилинувчиларнинг уч нафари Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси билан ушланиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Қашқадарёда фуқаро ЙПХ ходимининг пагони ва боди-камерасини юлиб олди | Zamon.uz