Андижонда “Lobo” автомобили ЙТҲга учради
Ҳодиса оқибатида бир киши шифохонага ётқизилган.

Бугун, 27 апрель куни соат 13.10 атрофида Шаҳрихон туманининг “Қозиқўрғон” МФЙ ҳудудида иккита автомобил иштирокида йўл-транспорт ҳосидаси рўй берди.
Хабар қилинишича, мазкур ҳудуддан ўтган А–373 автомобиль йўлининг 409-километрида “Lobo” ҳамда “Spark” русумли автомашиналар ўзаро тўқнашиб кетган. Тўқнашув оқибатида “Lobo” автомобили ағдарилиб кетган.
Ҳодисадан сўнг “Lobo” автомобили ҳайдовчиси тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
Ҳозирда мазкур ЙТҲ юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.








