Париж аҳолиси Макронга помидор отди
Бундан икки йил аввал президентга тухум билан “ҳужум қилинганди”.

Франция президенти Эммануел Макрон Париждаги аҳоли вакиллари билан учрашув ўтказаётганда, унга қарата помидор отилди. Бу ҳақда “БФМ” телеканали хабар бермоқда.
Қайд этилишича, воқеа сиёсатчи тансоқчилар қуршовида бўлган катта оломон ўртасида содир бўлган.
Қўриқчилар дарҳол Франсия президентини ўраб олган ва унинг бошинни соябон билан ҳимоя қилган.
Эслатиб ўтамиз, бундан икки йил аввал ҳам фуқаролардан бири Макроннинг бошига тухум отган эди.








