Хитойда парранда гриппи одамга юқди
Инфекция 4 ёшли болада аниқланган.

Хитойнинг Хэнань провинциядаги одамларда “H3N8” парранда гриппи билан касалланган биринчи ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда “Спутник” хабар берди.
Қайд этилишича, инфекция марказий Хэнань провинциясидаги Жумадян шаҳрида яшовчи тўрт ёшли болада аниқланган. Бола яшайдиган уйда товуқлар боқилган, бундан ташқари, унинг уйидан унчалик узоқ бўлмаган жойда ёввойи ўрдаклар ҳам яшайди.
Боланинг аҳволи ёмонлашгани сабабли 10 апрелда шифохонага ётқизилди. Текширувдан сўнг болада H3N8 инфекцияси борлиги аниқланди.
Эслатиб ўтамиз, шу пайтгача парранда гриппи фақат ҳайвонларда, хусусан, отлар ва итларда қайд этилганди.








