Россия газининг ўрнини боса олмаймиз – Майя Санду
Шунингдек, у электр ишлаб чиқариш ҳам газга боғлиқлигини маълум қилган.

Молдавия президенти Майя Санду Россия газига муқобили йўқлигини тан олди. Бу ҳақда “РТ” хабар берди.
“Муқобил бўлмаган бир шароитда газдан воз кеча олмаймиз. Шунингдек, электр энергиямиз ҳам газга боғлиқ, бу ерда ҳам муқобил йўқ. Чунки биз амалда Руминия билан бир тармоққа боғланмаганмиз”, – деган у.
Унинг қўшимча қилишича, “Газпром” билан шартнома тўхтаб қолган тақдирда газни бошқа бозорлардан олишга тўғри келади, бу эса Кишинёвга қимматга тушиши мумкин.
Аввалроқ Россия Польша ва Болгарияга газ етказиб беришни тўхтатиб қўйганди.







