Сирдарёда 17 ёшли фуқаро каналда оқиб кетди
Ҳолат юзасидан вилоят ФВБ маълумот берди.

Жорий йилнинг 26 апрель куни Янгиер шаҳрининг “Фазилат” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи “Жанубий Мирзачўл” каналида 17 ёшли фуқаро сув иншоотининг белгиланмаган жойида чўмилаётган вақтида чўкиб кетган.
Воқеа жойига дарҳол вилоят ФВБ Ёнғин-қутқарув отряди ғаввос-қутқарувчилари етиб борган ва ҳозирда қидирув ишлари амалга оширилмоқда.
Шу билан биргаликда вилоят ФВБ ва ИИБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.








