2025 йилгача Ер орбитасида меҳмонхона қурилади
У 28 нафар космик сайёҳга мўлжалланган.

Американинг “Orbital Assembly” компанияси 2025 йилгача Ер орбитасида илмий тадқиқотлар учун космик станция ва сайёҳлар учун меҳмонхона қуриш режалари ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда “Gizmodo” хабар бермоқда.
Лойиҳага кўра, у ерда 28 нафар космик сайёҳ қолиши мумкин. Улар ҳалқа атрофида жойлашган диаметри 61 метр бўлган беш модулда истиқомат қилади.
Пионеер станцияси орбитада қурилиши режалаштирилган иккита тижорат станцияларидан биринчиси бўлади. Иккинчиси эса 400 нафар космик сайёҳни қабул қила олади.
“Бизнинг станциямиз хавфсиз ва ишончли модулли дизайн бўлиб, у NASA билан шартнома тузган рақобатчиларимизнинг станцияларига қараганда эртароқ даромад келтира бошлайди”, — деди компаниянинг ижрочи директори.
Эслатиб ўтамиз, америкалик олимлар ҳозирда Ер атрофида айланадиган космик кўнгилочар станция лойиҳасини ишлаб чиқишмоқда.








