Қашқадарёда 27 ёшли эркак ўз жонига қасд қилди
У яшаш уйининг молхонасига ўзини осиб қўйган.

Қашқадарё вилояти Косон тумани “Тинчлик” маҳалласида яшовчи 27 ёшли эркак ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда “Nasafnews” хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа 24 апрель куни содир бўлган. 1995 йилда туғилган эркак яшаш уйининг молхонасига арқон билан ўзини осиб, воқеа жойида вафот этган.
Марҳумнинг отасининг сўзларига кўра, шу куни ўғли қайнотаси томонидан олиб кетилган ва улар ўртасида жанжал юзага келган. У ўғлининг ўлимига шу жанжал сабаб бўлганини иддао қилмоқда.
Айни пайтда холат юзасидан Косон тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ғузор туманида 37 ёшли эркак ўзини осиб қўйгани хабар қилинганди.








