Россияда кинотеатрлар ёпилиш арафасида
Хорижий фильмлар намойиши тўхтагач, заллар бўшаб қолган.

Россияда кейинги икки-уч ой ичида маҳаллий кинотеатрларнинг ярми ишини бутунлай тўхтатиши мумкин. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар қилди.
Қайд этилишича, Американинг энг йирик киностудиялари (“Sony”, “Warner Bros”, “Walt Disney Company” va “Universal”) Ғарбнинг санкциялари туфайли Россия бозорини тарк этган. Шундан сўнг кинотеатрларда маҳаллий филмлар намойиши бошланди. Бироқ, уларнинг даромадлари деярли икки баравар камайган.
Хусусан, жорий йилнинг март ойида тўловлар 44 фоизга, кинотомошабинлар сони эса деярли икки бараварга камайди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, пассивлик шу тариқа давом этса, ёзга қадар кинозалларда ҳеч ким қолмайди.
Эслатиб ўтамиз, Москва, Екатеринбург, Иваново, Чита ва Россиянинг бошқа шаҳарларидаги айрим кинотеатрларда хориж филмларининг пират намойиши ўтказила бошлагани хабар қилинганди.








