Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Япония Ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Учрашувда кўп қиррали Ўзбекистон-Япония ҳамкорлигини янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Япония Ташқи ишлар вазирини қабул қилди

 

Бугун, 29 апрель куни Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлиб турган Япония ташқи ишлар вазири Ёсимаса Хаясини қабул қилди.

 

Ташриф Ўзбекистон ва Япония ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил ҳамда стратегик шериклик ўрнатилганига 20 йил тўладиган йилда бўлиб ўтмоқда.

 

Учрашувда кўп қиррали Ўзбекистон-Япония ҳамкорлигини янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

 

2019 йил декабрь ойида Токиога амалга оширилган олий даражали ташриф мамлакатлар ўртасидаги анъанавий дўстона алоқаларни мустаҳкамлашда янги босқични бошлаб, ҳамкорликни аниқ мазмун билан бойитгани катта мамнуният билан қайд этилди.

 

Кейинги йилларда қўшма корхона ва лойиҳалар сони, шу жумладан, Ўзбекистонда энергетика ва туризм инфратузилмасини, юқори технологик саноатни ривожлантиришга Япония етакчи компанияларининг тўғридан-тўғри инвестицияларини жалб қилиш орқали бир неча баробар кўпайди.

 

Япониянинг ривожланиш ва ҳамкорлик институтларининг молиявий маблағлари иштирокидаги қўшма дастурлар портфели 7 миллиард доллардан ошди.

 

Ўзаро савдо ҳажми, энг аввало, талаб юқори бўлган саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг янги турларини етказиб бериш ҳисобига ошиб бормоқда.

 

Мамлакатда ўзаро ҳамкорликдаги таълим лойиҳаси – Тошкент шаҳридаги Рақамли университет муваффақиятли фаолият юритмоқда.

 

Давлат раҳбари олий даражадаги самарали мулоқотларни давом эттириш муҳим эканлигига алоҳида тўхталди ҳамда Япония Бош вазири Фумио Кисидага Ўзбекистонга расмий ташриф билан келиш таклифини яна бир бор тасдиқлади.

 

“Марказий Осиё + Япония” форматидаги конструктив минтақавий ҳамкорликни, энг аввало, иқтисодий ўзаро боғлиқлик, муқобил энергетика ва экология соҳаларида мустаҳкамлашдан манфаатдорлик билдирилди.

 

Ташқи ишлар вазири Ёсимаса Хаяси Япония ҳукумати Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар стратегиясини тўлиқ қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

 

Шунингдек, мамлакатнинг Афғонистонда бардавом тинчликни таъминлаш ва ушбу мамлакатнинг иқтисодий тикланишига кўмаклашиш борасидаги саъй-ҳаракатлари юқори баҳоланди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Шавкат Мирзиёев Япония Ташқи ишлар вазирини қабул қилди | Zamon.uz